Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилояти бошқармасида коррупция ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан МАЪЛУМОТ

Коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ижроси юзасидан СЭО ва ЖСХ вилоят бошқармасида бир қатор мақсадли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ишлаётган Респулика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилояти бошқармасида  коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича “Йўл харитаси” ҳамда коррупция аломатларини фош этишда кўмак кўрсатаётган шахсларни рағбатлантириш ҳамда манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва уни ҳал этиш механизмлари ишлаб чиқилди.

Хусусан, Қашқадарё вилояти СЭО ва ЖСХ Бошқармасининг  15.08.2022 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида”ги 46 Т §2-сонли буйруғи билан “Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилояти бошқармасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш” тартиби ишлаб чиқилган.

Бошқарманинг  05.12.2022 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида”ги 54-сонли буйруғи билан “Қашқадарё вилояти санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни такомиллаштириш” тартиби ишлаб чиқилган . Телеграм каналига жойлаштирилди.

Унга кўра, Қашқадарё вилояти СЭОваЖС бошқармасининг  05.12.2022 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида”ги 54-сонли буйруғи 3-8-10-иловаларига муофиқ Коррупциявий ҳатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш, кўриб чиқиш регламенти ҳамда манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом асосида иш олиб борилмоқда.

 СЭО ва ЖСХ Қашқадарё вилояти бошқармасининг  15.08.2022 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида”ги 46 Т §2-сонли буйруғининг 3-8-10-иловаларига муофиқ Коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш, кўриб чиқиш регламенти ҳамда манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом асосида иш олиб борилмоқда.

 

 

Коррупцияга қарши ички назорат

тузилмаси мутахассиси в.в.б:                                                                  С.Гелдиев